Зўравонлик муаммосини олдини олиш: аёллар учун “ишонч телефони” ишга туширилди

Oбуна бўлиш
Айни дамда "ишонч телефонлари" тест режимида ишламоқда. Зарур ҳолларда, жабрдийда аёллар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган Ижтимоий мослашув марказларига (шелтерларга) жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 1146 - ягона телефон рақамларини ишга туширди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар Самарқанд аэропортида тўхтатиб қолинди

Бунинг учун “Ишонч телефон”лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларимизга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак беради. Ва энг асосийси, бунда аёлнинг ҳоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланади.

Айни дамда "ишонч телефонлари" тест режимида ишламоқда. Зарур ҳолларда, жабрдийда аёллар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган Ижтимоий мослашув марказларига (шелтерларга) жойлаштирилади.

Аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ булган жуда жиддий муаммо саналади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотлардир.

“Зўравонлик иллати ҳақида узоқ вақт мамлакатимизда ҳеч нима дейилмади ва бугун бу тўғрисида очиқ гапирилмоқда. Кундалик ҳаётимизда аёллар қанчалик бу турдаги муаммо билан тўқнашмоқда? Афсуски, бу борадаги саволга жавоблар қувонарли эмас”, - дейилган хабарда.

Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Барча вилоятларда қизлар саломатлик марказлари ва аёллар маслаҳатхоналари очилади

Хотин-қизлар қўмитаси хабарига кўра, бугун эса бу муаммо билан курашишнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида “Маиший зўравонликнинг олдини олиш ҳақидаги” Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

“Одатда бизда аёллар бундай ҳолатга дуч келган тақдирда, ҳатто яқинларига ҳам айтишмайди, қўрқишади ёки истиҳола қилишади. Аммо буни ўзгартириш вақти келди. Фурсатдан фойдаланиб, агар Сиз атрофингиздаги ана шундай аёллар тақдиридан хабардор бўлсангиз, бефарқ бўлмаслигингизни сўраймиз, бизга мурожаат қилинг ва биз биргаликда муаммонинг ечимини топамиз!”, - деб қўшимча қилинган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0