ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Қозоғистоннинг Чапаево поселкасида полиция сержанти ўз командирини туман ички ишлар бўлими ҳовлисида табел қуролдан отиб қўйди, деб хабар қилди "Менинг шаҳрим" регинал портали. РИА Новости хабари асосида.
Нашр хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса пайшанба куни куннинг иккинчи ярмида рўй берган.
"Акжаик тумани Чапаево поселкасида ички ишлар бўлими ҳудудида 1994 йилда туғилган полиция сержанти .... 1986 йилда туғилган взвод командирига қарата табел қуролдан ўй узган. Командир олинган жароҳатдан вафот этган", - деб хабар қилган порталга маҳаллий полиция матбуот-хизмати.
Ушбу ҳолат юзасидан "қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.