Тошкентда Пост-патрул хизмати раҳбари ўз кабинетида ўлдириб кетилди

© Пресс-клубДилшод Акрамов – начальник Управления правопорядка ГУВД г. Ташкент
Дилшод Акрамов – начальник Управления правопорядка ГУВД г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Июль ойида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Дилшод Акрамов ўз кабинетида пичоқланган ҳолатда топилган

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасидан ўлик ҳолатда топилган, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими.

Начальник ГУВД Ташкента Курбанов Баходир - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Қурбонов: Милиция - энг олижаноб касб!

"Акрамов 4 август куни кечки пайт соат 21.00 атрофида ўз кабинетида ўлик ҳолатда топилган. Унга ўткир тиғли жисм (пичоқлиги таъкидланмоқда) билан тан жароҳати етказилган. Қотиллик аломатлари аён", - деди Спутник мухбирига ҳодисадан хабардор ИИВ вакили.

Таъкидланишича, айни вақтда ушбу иш билан Ўзбекистон Бош прокуратураси шуғулланмоқда.

Шаҳар прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаяпти, савол билан мурожаат қилган журналистларни Бош прокуратурага мурожаат қилишни маслаҳат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, подполковник Акрамов Дилшод Бахтиёрович июль ойида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0