Генерал-майор Қурбонов: Милиция - энг олижаноб касб!

© ГУВД Начальник ГУВД Ташкента Курбанов Баходир
Начальник ГУВД Ташкента Курбанов Баходир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги маданият саройида 25 октябр - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти топшириқлари асосида ички ишлар тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди, Ўзбекистон ИИВ дунёнинг энг ривожланган давлатлари ички ишлар тизимлари сифатида шакллантирилмоқда, деди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Баҳодир Қурбонов касб байрами муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир давомида.

Инспекторам профилактики вручены ключи от квартир и машин - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда профилактика инспекторларига квартира ва машиналар топширилди
Қурбонов ўз нутқи давомида президент томонидан алоҳида эътибор, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий муҳофазаси соҳасига қаратилиб, бу борада ички ишлар органлари ходимларига муносиб шарт-шароит яратиб бериш долзарб вазифа этиб белгиланлигини таъкидлаб ўтди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўз хизмат вазифасини бажаришда, садоқат, алоҳида жонбозлик кўрсатган ходимларга Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов буйруғига асосан унвон ва фахрий ёрлиқларни, шунингдек, қимматбаҳо эсдалик совға — ИИВ қўл соати ва уяли алоқа телефонларини топширди.

ИИББ раҳбари мукофотланганларга келгуси ишларида омад тилаб, тўпланганларга шарафли ва шу билан бирга масъулиятли касбларида омадлар тилади.

"Милиционер касби — олижаноб касб. Бу касбни севган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Мен сизларга устозларимиз айтган бир гапни айтиб ўтай. Нафақага чиқамиз-а, бу энг катта ютуқ. Нафақага чиққанимизда фарзандларимиз биздан: "Ота сиз нима қилдингиз шу давлат учун, маҳалламиз учун, оиламиз учун?" деб савол берганида, "Мен газандани ушлаганман, мен жиноятчини қамаганман, мен кишиларнинг оғирини енгил қилганман", дея олижаноб жавоб бериш қобилиятга эгасиз. Бу қобилиятни ҳеч қачон бой бермайлик, Президентимизни, халқимизни ишончини ҳеч қачон йўқотмайлик", — деди генерал-майор Қурбонов.

ИИББ раҳбари ўз нутқи давомида, шунингдек, яқин келажакда барча ички ишлар бўлимларига 70та "Дамас" автоуловларини харид қилиш ва уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0