ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Британиянинг The Guardian газетаси ўзбек паловини дунёнинг энг яхши "кўча таомлари" ўнталигига киритди.
Шунингдек, рўйхатда Франция блинчиклари, Руминия пончиклари, Непал момо чучвараси, Мексика балиқли тилапияси ва Бангкок рецепти бўйича тайёрланадиган таом тилга олинган.
“Ўзбекистоннинг қаерда бўлишингиздан қатъий назар, полов ҳар доим сизга яқин жойда бўлади. Гўёки сиз ҳар доим улкан қозон олдидасиз. Асосий масаллиқлари – гуруч, гўшт, сабзавотлар. Менга ноҳот ва магиз солингани жуда ёқади. Тошкент Марказий бозорида сайир қилганимда, бизни катта дастурхонда ўтирган ишчилар гуруҳи ошга таклиф қилди. Бу меҳмондўстликнинг энг ёрқин намунасидир”, - деб ёзади мақола муаллифи.