Суҳбат давомида фасфуд тарафдорлари ҳам кўпчиликни ташкил қилди, айниқса ёшлар орасида. Бироқ ёши катта бўлганлар эса миллий ўзбек таомларини хуш кўришларини маълум қилишди.
"Албатта миллий таомларимиз яхши. Бу ресторанларга нималар олиб келишини билмайман. Бизнинг таомларимиз дунёда энг мазали", — деб таъкидлади суҳбатдошлардан бири.
Сўровда қатнашганлар фастфудга қараганда миллий таомлар фойдали эканлиги алоҳида айтиб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январгача Ўзбекистонда Starbucks, Burger King ва McDonald's ресторанлари очилиши мумкин. Яқин вақтларда пойтахтда KFC ресторани очилиши кутилмоқда.