Ўзбек навоийшунослигида катта йўқотиш: Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева вафот этди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЦветы у посольства Бельгии в Москве
Цветы у посольства Бельгии в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Мумтоз филология кафедраси профессори Суйима Ғаниевага 2015 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан Олий нишон - Олтин юлдуз медали топширилган

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Бугун, 1 сентябрь куни, 86 ёшида Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли навоийшунос олима Суйима Ғаниева вафот этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири ўз манбасига таянган ҳолда.

Алишер Навоий ва Ислом Каримов ҳайкалини қуриш кимга топширилади?

Олима узоқ давом этган касаллик туфайли оламдан ўтганлиги айтилмоқда.

Суйима Ғаниева илмий ишлари нафақат Ўзбекистон, балки Россия, Туркия, Эрон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларда таниқли бўлган шарқшунос-олимадир.

1992 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган, шу йилнинг ўзида "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган. 2008-йилда олимага "Буюк хизматлари учун" ордени топширилган. 

2015 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Мумтоз филология кафедраси профессори Суйима Ғаниевага Ўзбекистон Қаҳрамони унвони ва Олий нишон - Олтин юлдуз медали топширилган.

Олима 500дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Хабар қилинишича, Суйима Ғаниева бугун, 1 сентябр куни "Чиғатой" қабристонида дафн этилади.

Янгиликлар лентаси
0