Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова орден билан мукофотланди

Oбуна бўлиш
Президент фармонига асосан бир қатор артистлар “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони имзоланди.

Мустақиллик куни арафасида поездларга 50% чегирма эълон қилинди

Ўзбек халқининг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватан мустақиллигини, юртдаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Абдуллаева Насиба Меликовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;

Аҳмедов Ёқуб - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Баймурадов Элмурод Дилмуродович - Шаҳрисабз шаҳридаги “Бахтли болалик” намунали болалар мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти;

Жўраев Шерали – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;

Закиров Фаррух Каримович – “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари;

Отажонов Ортиқ - Ўзбекистон халқ артисти;

Сагдиев Ёдгар Хабибович - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Усмонова Юлдуз Ибрагимовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси.

Янгиликлар лентаси
0