ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Мустақиллик куни арафасида Afrosiyob ва бошқа поездларга чипталар 50 % чегирма билан сотилишини эълон қилди.
Компания маълумотига кўра, 31 августдан 4 сентябрга қадар мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, Afrosiyob тезюрар поездлари учун йўлкира ҳақида одатий тарифдан 50 % чегирма тақдим этилади.
Бу байрам кунлари юртимиз бўйлаб туристик саёҳатга чиқишни режалаштираётган ўзбекистонликларнинг сифатли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратади.
Чегирмалар бўйича қўшимча маълумотларни 1005 (маълумотномалар бюроси) телефон рақами орқали, қолаверса, ҳудудий темир йўллар маълумотномалар хизматлари телефон рақамлари орқали билиб олиш мумкин.