Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

© SputnikРустам Иноятов
Рустам Иноятов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентнинг "давлат маслаҳатчиси" лавозими бекор қилинди

Ушбу фармондан кейин Президент администрациянинг 21 нафар раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра, Рустам Иноятов Расулевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0