Ўзбекистон президентнинг "давлат маслаҳатчиси" лавозими бекор қилинди

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг давлат маслаҳатчилари бўлган Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайрулла Султоновлар ўз лавозимларини тарк этишди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти маъмуриятида жиддий ўзгаришлар содир бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews. 

Собиқ Президент девони “Президент маъмурияти” деб қайта ташкил этилади. Шунингдек "давлат маслаҳатчиси" лавозими бекор қилиниб "президент маслаҳатчиси" лавозимига ўзгартирилган.

Чиновник выходит из кабинета. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев топшириғи: амалдорлар якшанба кунлари ишламайдиган бўлди

Ушбу муносабат билан президентнингёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев янги ташкил қилинган Президент маъмуриятининг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт ишлари бўйича сектор бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Маданият, нашриёт ва ижодий уюшмалар бўйича давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳам ўз вазифасини тарк этган ҳолда, президентнинг спичрайтер (нутқ ёзувчиси) сифатида фаолиятини давом эттиради.

Янги ташкил қилинган президент маъмуриятига раҳбар этиб Зайнобиддин Низомиддионов тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0