Olmazor Business Citу марказига янги раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом строящихся домов в Ташкенте
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом строящихся домов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан “Olmazor Business City” янги тадбиркорлик марказини қуриш, эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонасига раҳбари тайинланди.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ Умаров Умид Аҳмаджонович “Olmazor Business City” янги тадбиркорлик марказини қуриш, эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонасининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар қилди.

Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокимлиги Олмазор саноат зонасининг 84%дан ортиқ акциясига эга бўлди

Хабарда айтилишича, Умид Умаров Тошкент Вестминстер университетининг халқаро тижорат ҳуқуқи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда “Заравшон-Ньюмонт” ҚКда директор таржимони сифатида бошлаб, 2009-2016 йилларда “Навоий тоғ металлургия комбинати” ДУК ҳуқуқшуноси, директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда “Gold Aziya Zarafshon” МЧЖ директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан “Tashkent city” ДУК дирекциясида юридик бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0