ШҲТ ўқув-машғулотларида 4 мамлакат учувчилари юздан зиёд бомбаларни ташлашади

© Sputnik / Табылды КадырбековУчения ШОС "Мирная миссия"
Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экипажлар 60та парвозларни амалга оширадилар ҳамда умумий оғирлиги 30 минг тоннага яқин бўлган бомбаларни ташлайдилар

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой ва Россия учувчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-мамлакатларининг "Тинчлик миссияси-2018" антитеррор-машғулотларида 100дан зиёд авиация бомбаларини ташлайдилар.

В Балыкчи официально стартовали учения стран ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ ўқув-машғулотларида Ўзбекистон кузатувчи бўлади

Мағулотлар 22 август куни Россиянинг Челябинск вилоятида бошланган.

Хусусан, тўрт мамлакат экипажлари 60га яқин парвозларни амалга оширадилар, полигонга 100дан зиёд, умумий оғирлиги 30 минг тонннага яқин бўлган бомбалар ташланади.

Шунингдек, авиагуруҳ мингга яқин бошқарилмайдиган ва 20дан ортиқ бошқариладиган ракеталарни учиради.

"Операция" давомида Ми-8 вертолетлари ҳаво десантларини тушириш, шунингдек, "ярадорларни" эвакуация қилишни таъминлайди. Ўз навбатида, Ми-24 экипажлари "душман"нинг бронировка қилинган техникаси бўйлаб ракета-пушка зарбаларини амлага оширади. Су-24 қирувчи самолётлари "жангарилар лагерлари"га бомба ташлаши, Су-25 самолётлари эса техникалар колоннасини бомбардимон қилиши режалаштирилган.

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов ШҲТ бош котиби этиб сайланди

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ "Тинчлик миссияси-2018" ҳарбий ўқув-машғулотлари 22 августдан 29 августга қадар давом этади. Унда Россия, Қозоғистон,  Қирғизистон, Тожикистондан, Хитой, Ҳиндистон ва Покистондан  3 минг нафар ҳарбий хизматчилар, 500 та ҳарбий техника, жумладан авиация техникаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон вакиллари кузатувчи мақомида иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0