ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россиянинг Урал ўлкасида ШҲТ “Тинчлик миссияси-2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади, деб хабар қилди Россия Марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапин.
“ШҲТ “Тинчлик миссияси-2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари 24 августдан 29 августга қадар давом этади. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан, Хитой, Ҳиндистон ва Покистондан 3 минг нафар ҳарбий хизматчилар, 500 та ҳарбий техника, жумладан авиация техникаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон вакиллари кузатувчи мақомида иштирок этади” – дейилган хабарда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятини бошлаганидан бери унинг аъзолари “Тинчлик миссияси” номи остида бир неча ўқув-машғулотлари ўтказишди. Улардан биринчиси 2003 йилнинг августида Қозоғистон ва Хитой ҳудудида бўлиб ўтган эди.