"Ҳаво йўллари" йўловчиси авиакомпания ходимлари устидан прокуратурага шикоят қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСамолет AAirbus 320 узбекских авиалиний
Самолет AAirbus 320 узбекских авиалиний  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўл юки белгиланган миқдордан ортиқ эканлиги туфайли 100 доллар тўлашга мажбур этилган фуқаро, ушбу ҳолатдан норози бўлиб, прокуратурага шикоят аризасини йўллаган

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистон транспорт прокуратураси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари устидан шикоят қилган фуқаро аризасини ўрганиб чиқди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

Боинг 767-300 авиакомпании Узбекские авиалинии  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти Домодедовода 10 соатдан бери қолмоқда

Маълум бўлишича, ариза фуқаро М.Субханов томонидан йўлланган.

Фуқаро Субханов жорий йил 11 июлда Бангкок-Тошкент йўналишидаги рейсга рўйхатдан ўтгач, учиб кетиш залида аэропорт ишчилари ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Буриходжаевлар томонидан тўхтатилган.

Субхановнинг қўл юки рухсат этилган меъёрдан ортиқлиги туфайли, у қўшимча тўловни амалга ошириш лозимлиги, акс ҳолда рейсдан қолдириши мумкинлиги айтилган.

Самолет бизнес-класса в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Мустақилликка совға: Ўзбекистон ҳаво йўллари чипталарга чегирмалар эълон қилди

Субханов 100 АҚШ доллар тўлашга мажбур бўлган ва прокуратурага ёзган аризасида ундан қўшимча тўлов ундирилганидан норози эканлигини билдирган.

Мазкур ҳолатни атрофлича ўрганган прокуратура ходимлари фуқаро М.Субхановдан қўшимча тўлов қонуний ундирилгани ва бу пуллар ғазнага кирим қилинганлигига ойдинлик киритишган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Буриходжаевлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақида ариза муаллифига жавоб берилган.

Янгиликлар лентаси
0