ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёти, техник носозлик туфайли Домодедово аэропортида да 10 соатдан бери ушланиб қолмоқда, - деб хабар қилди Домодедово аэропорти маъмурияти Sputnik мухбирига.
"Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Москва – Тошкент йўналишида 19 август соат 22:45да амалга оширилиши керак бўлган HY-602 сонли парвози, техник носозлик туфайли 20 август 13:00 га қадар кечиктирилди", - дейилган хабарда.
"ПортаL" нашри хабарида айтилишига кўра, учувчилар самолёт электроникасинини ёқиша олмаган. Шунингдек, авиакомпания ёш болали йўловчиларга бизнес-класс кутиш залидан жой берган.