ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистон ўз ҳудудида алкогол ва тамаки маҳсулотларининг эркин транзит қилинишига рухсат берди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 августдаги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди.
Ўзгартиришга мувофиқ эндиликда Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилиш мумкин. унинг учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 1998 йил 15 майдан Ўзбекистон божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланиб, транзит қилиш учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш тартиби жорий этилган эди.