Ўзбекистон тайёр тамаки маҳсулотлари экспортини бошлади

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишМужчина курит сигарету, фото из архива
Мужчина курит сигарету, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дастлабки шартномалар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. "Бритиш Американ Тобакко Узбекистан" Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси узоқ танаффусдан сўнг Қирғизистон ва Туркманистонга сигарет экспорт қилишни қайта тиклади.

Самарқанд сигарет фабрикаси "Кент" маркали маҳсулотларининг дастлабки партиясини Бишкекка жўнатди.

Процесс производства сигарет. - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги тамаки маҳсулотларининг нархи 50 фоизга кўтарилишини тасдиқламади

"2018 йилнинг 1-чорагида узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дастлабки шартномалар имзоланди. Қозоғистон, Тожикистон ва Монголияга маҳсулот етказиб бериш бўйича музокаралар якуний босқичда. "БАТ Узбекистан" маҳсулотлари учун мазкур бозорлар экспорт салоҳияти йилига 15 миллион долларни ташкил этади", — дея маълум қилди компания.

Ўзбекистонда "Бритиш Американ Тобакко" компанияси 1994 йилдан буён фаолият кўрсатади ва унда мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Ўзбекистонда сотиладиган сигаретларнинг асосий қисми 1997 йилда барпо этилган Самарқанд сигарет фабрикасида ишлаб чиқарилади.

Кейинги ўн йил давомида корхона тайёр маҳсулотлари экспорти номунтазам ва бир марталик тусда бўлиб келганди. Ўтган йиллар давомида асосан Ўзбекистонда етиштирилган тамаки хомашёси экспорт қилиниб келган.

Ўзбекистонда сўнгги икки йил давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар экспорт билан боғлиқ вазиятни яхшилаш имконини ва хомашё экспортидан тайёр маҳсулот экспортига ўтиш имконини берди.

Янгиликлар лентаси
0