Молия вазирлиги тамаки маҳсулотларининг нархи 50 фоизга кўтарилишини тасдиқламади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПроцесс производства сигарет.
Процесс производства сигарет. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Молия вазирлиги давлат бюждет тартиблари ҳамда тамаки маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган акциз солиғи ставкалари бўйича батафсил изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Молия вазирлиги тамаки маҳсулотларининг нархлари 50 фоизга оширилиши тўғрисидаги хабарни тасдиқламади.

Молодые люди выбирают сигареты в табачном ларьке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлар нархи 50 фоизга ошади

Молия вазирлигининг хабарига кўра, 2018 йил учун акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюждетининг 2018 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткич ва параметрлари прогнози тўғрисида"ги қарори асосида белгиланган бўлиб, апрелда қайта кўриб чиқилмаган.

"Акциз маркаларининг нархи кўтарилиши 2018 йил 1 январдан амалга оширилган, улар мутлоқ суммада ўрнатилганлиги муносабати билан уларнинг нархлари қайтадан оширилиши тўғрисидаги ахборот ҳеч нарса билан асосланмаган", — дейилган хабарда. 

Бундан ташқари, Молия вазирлиги 2018 йил 1 январдан жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи қонун ҳужжатларга мувофиқ кадастр қиймати асосида ҳисоб-китоб қилиниши қайд этилган. Шу муносабат билан мол-мулк солиғи ставкаси қайта кўриб чиқилиб, 0,2 фоиз миқдорида белгиланган (2017 йилда бу ставка қиймати — 1,7 фоиз бўлган).

Юқорида қайд этилган президент қарорида кадастр қиймати асосида кадастр қиймати асосида мол-мулк солиғини ҳисоблашга ўтиш даврида солиқ юкининг кескин ўсишини олдини олиш мақсадида — жисмоний шахслар мол-мулки солиғи суммаси кадастр қиймати асосида ҳисобланган суммаси 2017 йилда ҳисобланган солиқ суммасидан 1,2 баравардан ортиқ ошмаслиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0