ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда Қурбон ҳайит 21-23август кунлари кенг нишонланмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.
Ҳайит намози
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайит намози тонгги 05:45 дақиқадан то 06:40 дақиқагача бўлган белгиланган вақтларда адо этилган.
“Республикада фаолият кўрсатаётган 2056 та масжидлардан1982 тасида 1миллион903 минг 690 нафар фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар”, - дейилган хабарда.
Энг кўп одам жамланган масжидлар - Тошкентдаги Кўкча масжиди - 27 225 киши, Ҳазрати Имом мажмуаси – 14 373 киши ,“Минор” масжиди – 12123 киши ва Ислом ота жоме масжиди – 10 400 киши, бўлган.
Одам гавжум бўлган ҳайит намози ўқиладиган масжидларда барча керак хавфсизлик чоралари кўрилган. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан керакли хавфсизлик чоралари кўрилган. Барча катта масжидларга тез тиббий ёрдам машиналар бириктирилган: 2862 нафар тиббиёт ходими, 1457 та машина, 1530 та тиббиёт пунктлари навбатчилик қилган.
Ҳайит байрами
Республикамизнинг барча туман, маҳалла, чекка қишлоқ ва овулларида, маданият ва истироҳат боғларида барча шароитлар яратилиб, маҳалла гузарларида савдо хизмати шахобчалари фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йил 18-19август кунлари ташкил этилган умумхалқ хашарида мавжуд қадамжолар, тарихий обидалар ва қабристонларга асосий эътибор қаратилди. Республиканинг барча ҳудудларидажами 10984та, жумладан, 519 та қадамжолар, 850таёдгорликлар, обидалар, 9615 та зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Олис қишлоқлардан марказдаги зиёратгоҳ ва масжидларга кексалар махсус автобусларда олиб келиниб, уйларига қайта кузатиб қўйилдилар.
Хайрия ишлари
Жойларда амалга оширилган моддий ёрдамлар 5 млрд. 343 млн. 87 минг сўм бўлиб, жумладан,54849 та ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга 4 млрд. 975 млн.сўмдан ортиқ, 89 та “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига эса367 млн. 425 минг сўмдан ортиқмоддий ёрдам кўрсатилдива бу каби ишлар давом этмоқда.
Бириктирилган давлат ва жамоат ташкилотлари – “Маҳалла”, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”, “Нуроний” ҳамда ҳокимлик каби вакиллари томонидан уларга катта ҳурмат-эътибор кўрсатилди.
Республикадаги барча бозорларда тўкин-сочинлик, озодалик, тартиб-интизом таъминланиб, маҳсулотларнинг нархлари 10-15 фоизга пасайтирилиши кузатилди ва бу ҳолат фуқароларимизнинг кайфиятини кўтариб уларга байрамона қувонч бахш этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига шу бугун, Ҳайит байрами куни дастлабки маълумотларга кўра, 3 млрд. 998 млн. 485 минг 965сўм маблағ келиб тушди. Мазкур маблағларнинг тасарруфи шаффофлик асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.