ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Эртага, 21 август Қурбон ҳайит куни шаҳар транспорти тонг соат 05:00 дан ишлай бошлайди, деб хабар қилди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.
“Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида 21 август куни йўналишларга ҳаракат таркибининг ишга чиқарилиш вақти тонг соат 5:00 дан бошланади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти фармонига асосан Ўзбекистонда 2018 йилда Қурбон ҳайит байрами 3 кун давомида 21-23 август кунлари нишонланади.