Рамзан Қодиров: Қурбон ҳайитини мотамга айлантирмоқчи бўлганлар йўқ қилинди

Oбуна бўлиш
Улар қуролланган акция ва терактларни амалга оширишга қодир аллақандай кучлар мавжуд деган тасаввурни одамлар онгида уйғотишга уриниб кўришди, деб таъкидлайди Рамзан Қодиров

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Фейсбукдаги саҳифасида, бугун, Қурбон ҳайити куни мамлакатда амалга ошиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олингани тўғрисида пост эълон қилди.

Афганские силы безопасности прибывают на место нападения и обстрела в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Қобулда президент саройига ракета зарбаси берилди

"Бугун бир гуруҳ ёшлар томонидан катта шов-шувларга сабаб бўладиган жиноят содир этилишининг олди олинди. Уларнинг мақсади - кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортиш, Чеченистон аҳолисига Қурбон-байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказишларига ҳалал бериш ва бу билан байрамни йўққа чиқариш бўлгани шубҳасиз. Энг асосийси, улар қуролланган акция ва терактларни амалга оширишга қодир аллақандай кучлар мавжуд деган тасаввурни одамлар онгида уйғотишга уриниб кўришди", - деб ёзади Рамзан Қодиров ва ёш гуруҳнинг кирдикорлари полиция ходимлари хушёрлиги туфайли фош этилганини қўшимча қилади.

"Уларнинг барча уринишлари йўққа чиқарилди, бандитлар йўқ қилинди, ёвуз ниятлилардан бири ўз-ўзини портлатди, лекин тирик қолди, у касалхонага етказилган. Шали шаҳрида иккита полициячи жарбланган, шунингдек, Грозний шаҳрида ҳам ДПС ходимлари жароҳат олган", - дейилади постда.

Рамзан Қодировнинг ёзишича, "бу ерда ёш йигитларнинг онги ижтимоий тармоқлар орқали турли иблисчилар томонидан заҳарланганига шубҳа йўқ". Аммо шу нарса маълумки, Чеченистон республикасида уларни қўллаб-қувватловчилар йўқ, уларнинг социал базаси ҳам бу ерда мавжуд эмас.

Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Рамзан Қодиров Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди

"Ҳали руҳияти мустаҳкамланмаган ўсмирларни ўзларининг кабиҳ ишларига жалб қилаётганларидан билиш мумкин-ки, "раҳбар"ларда уят деган нарсанинг ўзи йўқ", - деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбарининг ишонч билан таъкидлашига қараганда, Грозний ва Чечня шаҳарларида вазият тинч, стабил. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари одатий тартибда, хушёрлик ила хизматни олиб бормоқдалар. Ва миясида фуқаролар хавфсизлигига раҳна солиш мақсади туғилган ҳар қандай шахсни зудлик билан тартибга чақиришга тайёрдирлар. "Мен Чеченистон Республикаси ИИВ раҳбариятига жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишни ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича топшириқ бердим", - деб таъкидлаган Рамзан Қодиров.

Янгиликлар лентаси
0