ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Бугун Афғонистон пойтахтида, президент Ашраф Ғани Қурбон ҳайт муносабати билан нутқ сўзлаётган вақтда, президент саройига ракета зарбаси берилди, деб хабар қилмоқда Tolo news телеканали.
Ракета зарбаси маҳаллий вақт билан соат 9:00да амалга оширилган. Ракеталар президент саройи ва ҳукумат бинолари ҳамда кўплаб мамлакатлар элчихоналари жойлашган квартални нишонга олган.
Қурбонлар ва жабрланган сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ракета зарбаси ким томонидан берилгани ҳам хабар қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон байрамидан бир неча кен олдин Афғонистон ҳукумати бир томонлама тартибда толибларга уч ойлик тинчлик эълон қилган эди.