ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб ўзбекистонликлар ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.
Тожикистон президентининг Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши ўзбек халқига эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди, деб таъкидлайди Фейсбукдаги постида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.