Меҳрибонлик уйининг шаҳвоний раҳбарлари 16 йилга қамалди

© УзАМарғилон 1-Меҳрибонлик уйининг раҳбарияти устидан суд
Марғилон 1-Меҳрибонлик уйининг раҳбарияти устидан суд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марғилондаги меҳрибонлик уйининг директор ўринбосарлари 15, 16 йилга қамалди.

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Вояга етмаган болаларга нисбатан турли жиноятлар содир этилган Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи раҳбариятига суд ҳукми ўқилди деб хабар қилмоқда, ЎзА.

Шифокор. - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон парламенти бачабозларни кастрация қилиш ҳақида қонун қабул қилди

Фарғона вилоят Жиноят ишлари бўйича судининг ёпиқ мажлисида 1-Меҳрибонлик уйи директори ўринбосари Қ.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 119-моддасининг 4-қисми – (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва бошқа моддалар билан узил-кесил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 
Ушбу Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усмановга оид жиноят иши якунланиб, унга Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)  ва бошқа моддалар билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1-Меҳрибонлик уйи директори лавозимида ишлаган К.Якубов Ўзбекистон Республикаси ЖК 207-моддасининг 1-қисми(мансабга совуққонлик билан қараш), 115-моддасининг 1-қисми (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Воспитанники детского дома - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги барча болалар уйларида видеокузатув камералари ўрнатилмоқда

Бундан ташқари, суд томонидан Меҳрибонлик уйи фельдшери вазифасида ишлаган И.Йўлдошев, Меҳрибонлик уйи тарбиячиси вазифасида ишлаган Ҳ.Якубова, Р.Абдуфаттоев, Н.Солиева, Меҳрибонлик уйи энагаси вазифасида ишлаган Д.Жўрабоева, Х.Тўраева, Меҳрибонлик уйи бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган А.Муйдинова, ҳисобчи А.Саидкамоловаларга нисбатан улар айбланган моддалар санкцияси доирасида жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Фарғонанинг Марғилон туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан кўплаб ғайриинсоний жиноятлар содир этилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0