Қозоғистон парламенти бачабозларни кастрация қилиш ҳақида қонун қабул қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишШифокор.
Шифокор. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, мамлакатда болаларни оилаларга жойлашнинг янги шакли пайдо бўлди. “Меҳмон оила” таътил, дам олиш кунлари ва байрамларда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз бағрига қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Қозоғистон юқори палатаси сенати депутатлари “Болалар ҳуқуқини ҳимоялаш масаласи бўйича Қозоғистон Республикасининг айрим қонунчилик хужжатларига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" қонун қабул қилди, деб хабар қилади “Новости-Казахстан” .

Янги қонун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим-болалар ҳақида маълумотларни тўплаш учун республика банкини ташкил этишни кўзда тутади.

Ушбу тизимни яратишга 2015-2017 йиллар учун республика бюджетидан 120 миллион танга(345 минг АҚШ доллари атрофида) маблағ ажратилган. Бундан ташқари, қонунчиликка мажбурий чора сифатида, бачабозларни кимёвий кастрация қилиш тўғрисида норма киритилди.

"Кимёвий кастрация(бичиш) нима маънони англатади? Бу вақтинчалик ҳолат, яъни кишидаги шаҳвоний зўравонликнинг олдини олувчи бир марталик укол. Укол қилинган киши бир умр шундай бўлиб қолади, деган маънони англатмайди. Йўқ. Ва бундай чора, суд қароридан кейингина кўрилади”, — изоҳ берди сенатор.

Янгиликлар лентаси
0