Қонунни бузган спортчининг мураббийи жазоланади

© НОКЗаседание НОК
Заседание НОК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги айтиб ўтилди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида 13 августда яккакураш спорт турлари федерациялари раҳбарлари билан профилактика тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

Тадбирда хабар қилинишига кўра, спортчилар томонидан қонун бузилишига йўл қўйилган тақдирда жавобгарлик спорт федерацияси ва мураббийлар зиммасига тушади, мураббийлар лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин. 

МОҚ бош котиби Жасур Матчанов ва Тошкент шаҳар ИИББ вакили Умид Қурбонов устозлар нафақат спортчининг жисмоний формаси устида, балки инсонийлик, яхшилик ва профессионализм устида ҳам ишлаши кераклигини тушунтирди.

"Агар курашчиларга тўғри тарбия берилмаса, жамият учун улар хавфли бўлиши мумкин. Бунга ҳаётда ҳақиқий мисоллар бор", — деб таъкидлаган МОҚ вакиллари.

Йиғилишда шунингдек, профессионал спортчилар руҳан чидамли, диққатини жамлаган бўлиши, шунингдек, ташвиқотларга берилмаслиги ва ҳиссиётларини назорат қила билиши кераклиги айтиб ўтилди.

Бундан буён тунги клублар 23:00да ёпилади

Аслида яккакурашчи ватан ҳимоячисидек шарафли касб эгасига тенглаштирилади. Аммо, уларга тўғри йўналиш берилмаса жамият учун бу ҳавфли кўринишга олиб келиниши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада турли мисоллар келтириб ўтилди.

Тадбир давомида шунингдек, спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги, уларга мураббийлик билан шуғулланиш имкониятини яратиб, келажакда янгидан-янги чемпионларни тарбиялаш лозимлиги айтилди.

Янгиликлар лентаси
0