ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Бундан буён Тошкент тунги клублари 23:00гача ишлайдиган бўлади, деб хабар қилмоқда Uznews.uz нашри.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу маълумот нашр мухбирига «The Time», «SMI-bar», «Cinzano», «7 пятниц», «One More» ва бошқа клублар маъмуриятитомонидан тасдиқланган.
Айтиш жоизки, ушбу маълумот ҳозирча расмий давлат органлари томонидан ҳеч қаерда эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта “Aurum 898” клубига кириш жойида содир бўлган фожеадан сўнг, ҳукумат алкоголли ичимликлар сотиш ва тунги клублар иш тартибини ўзгартиришга қарор қилган.