Хитой АҚШнинг 2019 йил учун Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдирди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФлаг США и флаг Китая
Флаг США и флаг Китая  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой ТИВ АҚШни совуқ уруш фикрлари ва натижаси нолга тенг бўладиган ўйин концепциясидан воз кечишга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Хитой АҚШ томонидан қабул қилинган 2019-йилги Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдиради, чунки ҳужжат матнида Хитойга нисбатан негатив муносабат мавжуд, деб баёнот қилди ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан.

Флаг США и флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон
Хитой: АҚШ тарихдаги энг йирик савдо урушини бошлаб юборди

"Хитой томони бу масалада кўп маротаба ўз позициясини билдирган ва америка томонга тақдимнома киритган. Биз, АҚШ Хитой томонидан бирдирилган эътирозларни эътиборга олмай, контекстида Хитой ҳақида негатив муносабатлар билдирилган, 2019 йил учун Мудофаа тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, уни имзолаганига қатъий норозилик билдирамиз", — дейилади ХХР ташқи маҳкамаси сайтида эълон қилинган Лу Кан баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни 2019 молиявий йил 716 миллиард доллар ҳажмида мамлакат мудофаа бюджетини имзолади. Бу 2018 йилги бюджетдан 3% (20 миллиард) кўпдир.

Хитой ТИВ АҚШни совуқ уруш фикрлари ва натижаси нолга тенг бўладиган ўйин концепциясидан воз кечишга чақирмоқда.

Флаг Соединенных Штатов Америки. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитой фуқароларига виза бериш тартибини мукаммаллаштирди

"Биз америка томонини Хитой ва Хитой-Америка муносабатларига объектив муносабатда бўлишга, бир Хитой ва уч Хитой-Америка коммюникеси тамойилига қатъий амал қилишга, Хитой-Америка муносабатларига, шунингдек, муҳим соҳаларда иккиёқлама ҳамкорликка путур етказмаслик учун қонуннинг негатив низомларини амалиётга татбиқ этмасликка чақирамиз", - дейилади баёнотда.

АҚШ томонидан қабул қилинган қонунда, Эрон ва КХДР билан бир қаторда Хитой ҳам, хусусан киберсферада АҚШ душманларидан бири сифатида тилга олинган.

Қонун ҳужжатида таъкидланишича, Россия ва Хитойда гипертовушли қурол ишлаб чиқарилиши муносабати билан АҚШ томонидан "оддий турдаги қурол-аслаҳалар ёрдамида тезликда зарба бериш" имкониятларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0