Пойтахтда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллудининг 173 йиллиги нишонланди

Oбуна бўлиш
Шу йил 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллудининг 173 йиллиги муносабати билан Шарқий Қозоғистон вилояти Маданият, архивлар ва ҳужжатчилик бошқармаси томонидан "Бизнинг Абай" адабий экспозицияси ташкил этилди.

Тадбирда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши вакиллари ва яна бир гуруҳ мутасаддилар иштирок этдилар.

Таъкидландики, қозоқ ва ўзбек асрлар давомида бир дарёда сув ичиб, ёнма-ён елкадош бўлиб яшаб келган. Бугун бу қардошлик, биродарлик икки давлат раҳбарлари сайи-ҳаракатлари билан янада мустаҳкамланмоқда. 2018 йилнинг Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши икки қардош халқнинг ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда, нафақат сиёсий-иқтисодий балки маданий адабий алоқаларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Молодежный форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё ёшлар Кенгаши тузилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлик муносабатлари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани, бугунги кунда икки қардош ўзбек ва қозоқ халқлар орасида етишиб чиққан улуғ сиймолар қадрлар, уларни қолдириб кетган ўлмас меросларини ўрганиш ва тарғиб қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

"Буюк қозоқ шоир ва мутафаккир ўрганиш доирасида бизнинг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда жорий йил 12 июл куни ўтказилган "Абай Қунанбоевнинг ижодий мероси ўзбек халқи учун қадрлидир" мавзусидаги адабиёт кечаси муҳим воқеа бўлди десак, муболаға бўлмайди. Унда улуғ шоир ва мутафаккир аҳамияти, жаҳон халқлари, жумладан ўзбек халқи учун нақадар қадрли эканлиги сўз юритилди. Абай ижодиётинг тақдимотида муҳим аҳамиятга эга бўлди2, - деб таъкидлади Ўзбекитсон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили Рустам Курбанов.

Янгиликлар лентаси
0