Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё ёшлар Кенгаши тузилмоқда

© SputnikМолодежный форум в Ташкенте
Молодежный форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида илк бор Марказий Осиё Ёшлар Форуми ўтказилди

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ёшлар Кенгашини тузиш тўғрисидаги ташаббусини Марказий Осиё давлатлари ёшлар масалалари бўйича вазирлик, идора ва ташкилотлар қўллаб-қувватлашди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-2035: Марказий Осиё юрагини ўн етти йилдан сўнг нима кутмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида илк бор Марказий Осиё Ёшлар Форуми ўтказилди. Мазкур форумдан мақсад — Марказий Осиё мамлакатлари ёшларини бирлаштириш ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда ижтимоий ва гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришдир.

Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон республикаларининг ёшлар масалалари бўйича фаолият олиб борадиган вазирлик ва ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, етакчи ёшлари, санъат вакилларидан иборат делегация қатнашди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган форум доирасида фан ва таълим ривожида ёшларнинг ўрни; Марказий Осиё минтақасида маданий ҳамкорлик; Ёшлар туризми — Марказий Осиё минтақасининг ривожланишида етакчи куч йўналишларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фан дастурлари янгидан ишлаб чиқилади
"Фан ва таълим ривожида ёшларнинг ўрни" мавзуидаги давра суҳбатида Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши вакиллари томонидан "Олий таълим муассасаларининг Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлиги", "Таълим сифатини баҳолашда талабаларнинг ўрни ва ролини кучайтириш", "Минтақавий ва халқаро тенденциялар доирасида олий таълимнинг долзарблиги ва унинг сифатини таъминлаш" мавзуларида баҳс юритилди.

"Марказий Осиё минтақасида маданий ҳамкорлик" мавзуидаги давра суҳбати Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларининг маданият соҳаси масъулларининг санъат ва маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланди.

"Ёшлар туризми — Марказий Осиё минтақасининг ривожланишида етакчи куч" мавзуидаги давра суҳбатида эса Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон вакиллари томониданёшлар туризми бўйича ҳамкорлик ва муаммолар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатларидан сўнг,форум якунларига бағишланган Халқаро пресс-клуб ва Ёшлар пресс-клублари қўшма сессияси ўтказилди.

Флаг радикальной исламистской организации Исламское государство Ирака и Леванта - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" Марказий Осиё давлатларига қандай хавф солади
30 июнь куниТошкент шаҳрида "Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли" мавзусидаги халқаро конференция (11-12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган) бўйича анжуман ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий Мажлис Сенати, БМТ, ЕХҲТташкилотлари вакилларииштирокида Халқаро конференция якунлари бўйича қабул қилинган тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшлар ролини ошириш тўғрисидаги Самарқанд декларацияси муҳокама қилинди. 

Форум якунида Марказий Осиё ёшлар масалалари бўйича вазирлик ва ташкилотларнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури имзоланди. Дастурга кўра, илм-фан ва таълим, тадбиркорлик, маданий-гуманитар, ёшлар туризми, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳаларида минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Таълим ва фан соҳаси бўйича ҳамкорлик:

— Марказий Осиё Ёшлар Форумини ўтказиш(Ўзбекистон, ҳар йили);

— Марказий Осиё мамлакатлари ёш етакчиларининг халқаро анжуманини ўтказиш (Ўзбекистон, ҳар йили);

— "Марказий Осиё ёшлари: ҳамкорлик истиқболлари ва ҳамкорликнинг янги манзиллари" мавзусида халқаро илмий-амалий ёшлар анжуманини ўтказиш(Ўзбекистон, ҳар йили);

— "Central Asia Youth Hackathon" АТ-лойиҳалар халқаро танловини ўтказиш(Қозоғистон, ҳар йили);

— Робототехника бўйича "Central Asia Youth Robot Challenge" Марказий Осиё чемпионатини ўтказиш (Қозоғистон, ҳар йили);

— Марказий Осиё мамлакатлари ёш тадбиркорларининг "Stаrtupstan" лойиҳалар танловини ташкил этиш (Тожикистон, ҳар йили);

— Марказий Осиё мамлакатлари талабаларининг саммитини ўтказиш (Ўзбекистон, ҳар йили);

— Ёшларни миллатлараро ва динлараро ҳурмат руҳида,идеология, терроризм чақирувлари ва хавфлари, сепаратизм, экстремизм, наркосавдо ва трансчегаравий жиноятларга қаршитарбиялаш бўйича қўшма табирлар ўтказиш (Марказий Осиё Ёшлар Форумида иштирок этган мамлакатларда,ҳар йили).

Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили нишонланади
Маданий-гуманитар ҳамкорлик, ҳудудий ёшлар туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик:

— "Жаш-Булак" форум-оромгоҳ ташкил этиш(Қирғизистон, ҳар йили);

— Санъат ва маданият соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшларининг ижодий давраси учун ягона ҳамкорлик майдонини (сайтни) яратиш (Ўзбекистон);

— Марказий Осиё мамлакатлари ёш киноижодкорларининг «PROlogue» халқаро кинофестивалида иштирокини таъминлаш(Ўзбекистон, ҳар йили);

— Марказий Осиё ёш ижодкорларининг фестивалини ўтказиш (Ўзбекистон, ҳар йили);

— Марказий Осиё Ёшлар Форуми доирасида мамлакатларнинг ёшлар туризми кўргазмасини ташкил этиш (Ўзбекистон, ҳар йили);

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис: Ўзбекистон туризмдан йилига 15 млрд доллар даромад олиши мумкин
— "Ёшлар меҳмоннавозлиги" лойиҳасини амалга ошириш (Тожикистон, ҳар йили);
— Марказий Осиё мамлакатларига ёшлар медиа-турларини ташкил этиш (Ўзбекистон, ҳар йили);
— Маданий-кўнгилочар тадбирлар тақвимини доимий равишда шакллантириш ва янгилаш (Ўзбекистон, ҳар йили);
— Ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида Марказий Осиё китоб фондини шакллантириш (Қозоғистон, ҳар йили);
— Чегара ҳудудларида ёшлар консолидацияси бўйича тадбирлар ўтказиш (Қирғизистон, ҳар йили);

Спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича ҳамкорлик:
— Футбол бўйича Марказий Осиё ёшларининг ўртоқлик чемпионатини ўтказиш (Ўзбекистон, ҳар йили);
— Ҳаваскорлар ўртасида баскетбол (стритбол) бўйича Марказий Осиё чемпионатини ўтказиш (Қозоғистон, ҳар йили);
— Марказий Осиё мамлакатлари ёшларининг марафонда иштироки (Тожикистон, ҳар йили);

Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови йўлга қўйилиш санаси маълум бўлди
— Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича энг яхши ижтимоий лойиҳалар кўргазмасини ташкил этиш (Қозоғистон, ҳар йили) режалаштирилди.

Биринчи Марказий Осиё Ёшлар Форуми доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қозоғистоннинг "Жас Отан" ёшлар қаноти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Форум якунида эса Марказий Осиё Ёшлар Форуми Декларацияси имзоланди.

Марказий Осиё Ёшлар Форумига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёшлар симфоник оркестри ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг "Ўзбекистон ёшлари куни"га бағишланган қўшма концерти якун ясади.

Янгиликлар лентаси
0