Ўзбекистонга хориж автомобилларини импорт қилиш масаласида аниқ жавоб берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровИняминов Ахтамхон - начальник главного тарифного управления ГТК
Иняминов Ахтамхон - начальник главного тарифного управления ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХПК сессиясида Ўзбекистонга хорижий автомобилларни импорт қилиш масаласи бўйича божхона қўмитаси бош бошқарма бошлиғи жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Куни кеча Халқаро пресс клубнинг навбатдаги "Божхона: ислоҳотларнинг янги даврдаги муҳим вазифалари" мавзусида сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

Сессияда Давлат божхона қўмитасининг мутасадди раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда журналистлар қатнашди.  

Йиғилиш давомида Ўзбекистонга хориж автомобилларини импорт қилиш масаласи бўйича божхона қўмитасиниг мутасадди раҳбарларидан бирига савол берилди.

“Ҳақиқатдан ҳам президентимизнинг қарорида 2019 йил 1 январдан бошлаб 40 минг АҚШ долларидан юқори қийматидаги автотранспорт воситалар Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бўлса 20 фоиз қўшилган қиймат солиғи, 20 фоиз акциз солиғи, импорт божхона божи 0 даражага келтирилди. Қолган ҳолатларда қарорда белгиланган тартибда, 40 минг доллардан паст қийматдаги автотранспортлар белгиланган ставкалар асосида тўланиб, расмийлаштирилади. Аввалгидан фарқи шундаки, 40 минг доллардан ортиқ автотранспорт нормада назарда тутилмаган ва акциз солиғи баланд эди. Шунингдек, импорт божхона божи белгиланган ставкаларда бўлган. Ҳозирда импорт божхона божи 0 даражада бўлди ва акциз солиғи 20 фоизга туширилди”, - деб жавоб берди ДБҚнинг бош бошқарма бошлиғи Аҳтамхон Иняминов.               

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0