Ўзбекистон МДҲда хизматлар бўйича эркин савдо битимини ишлаб чиқишда қатнашади

© Пресс-служба Минвнешторга Республики УзбекистанМинистр внешней торговли Узбекистан Жамшид Ходжаев
Министр внешней торговли Узбекистан Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим лойиҳасига кўра МДҲ иштирокчи-давлатларининг ташкилотлари, компаниялари ва идоралари учун битимда қайд этилган шартларга асосланган ҳолда ўзаро хизматлар бозорига эркин кириш имконияти пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини яратиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятида қатнашади. Бу ҳақда республика ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишчи гуруҳи таркиби Ўзбекистон Молия, Иқтисодиёт, Адлия, Ташқи ишлар, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари, Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси, Марказий банк, Автомобил транспорти агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ташкилотларидан иборат.

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликдан катта истиқболларни кўрмоқда

Битим лойиҳасига кўра МДҲ иштирокчи-давлатларининг ташкилотлари, компаниялари ва идоралари учун битимда қайд этилган шартларга асосланган ҳолда ўзаро хизматлар бозорига эркин кириш имконияти пайдо бўлади.

“МДҲ мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими нафақат меҳнат ресурсларининг эркин алмашинуви, балки бир МДҲ давлати фуқароларининг ҳамдўстликнинг бошқа давлатларига инвеститсия киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ушбу инвестицияларнинг ҳимоясини таъминлаб бериш учун замин яратади”, – деб таъкидлади ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Ишлаб чиқилаётган ҳужжат МДҲ ичида иккита – товарлар ҳамда хизматлар бўйича савдо ҳудудлари ташкил этилишига хизмат қилади ва бу ўз ўрнида ҳамдўстлик иштирокчиларининг эркин савдо қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Битим лойиҳаси бўйича 2012 йилдан иш бошланган ва 2011 йил 18 октябрда қабул қилинган Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим иштирокчи-давлатларининг (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Арманистон) вакиллари таркибида МДҲ ижроия қўмитасида ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0