ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган авиазарба ҳамда "Толибон" ҳаракати ҳужумлари оқибатида Афғонистоннинг шарқий қисмидаги Логар провинциясида 50 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлди.
Бу ҳақда РИА Новости Пажвак агентгигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Провинция кенгаши аъзоси маълумотига кўра, толиблар душанбадан сешанбага ўтар кечаси "Толибон" ҳаракати жангарилари турли томондан Азра туманига қарата мувофиқлаштирилган ҳужумларни амалга оширишган.
"Ўттиз беш нафар хавфсизлик кучлари ходимлари ва тинч аҳоли ушбу тўқнашувда ҳалок бўлган", - дея таъкидлаган кенгаш аъзоси Абдул Вали Вакил.
Эркакнинг сўзларига кўра, яна 15 нафар полициячилар уларнинг КППси бўйлаб АҚШ томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлган.
Агентлик хабарига кўра, "Толибон" етакчиси Забихуллах Мухаджид ҳужумлар ўтказилганини тасдиқлаган, аммо жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган.