Помпео: АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни яқин ўртада тарк этмайди

© US Army / Staff Sgt. Shane HamannUS Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border
US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Толибон" ҳаракати расмий ҳукумат билан музокаралар ўтказишни истисно этмаяпти, аммо бу учун мамлакатдан чет эл қўшинлари олиб чиқиб кетилиши керак

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегиясининг ҳаётга татбиқ этилиши муваффақиятли кечмоқда ва Қўшма Штатлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш ниятида эмас, деб таъкидлади ўзининг Қобулдаги чиқиши давомида америка Давлат котиби Майк Помпео. РИА Новости хабарига асосан.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунё ҳамжамияти "Толибон"га босимни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди АҚШ
"Бизнинг стратегиямиз "Толибон"га аниқ сигнал юборди: бизнинг кетишимизни кутишнинг кераги йўқ. Ва биз ҳозирданоқ жанг майдонларида натижаларни кўрмоқдамиз: бу ерда "Толибон"нинг ҳарбий ҳаракатлари сустлашиб, секин-аста тинчликка йўналтирилган ҳаракатга айланиб бормоқда", — деган Помпео. Унинг нутқи матни Давлат департаменти томонидан эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида қарама-қаршилик авж олган. Толиблар бунга қадар мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида каттагина ҳудудни эгаллаб, эндиликда катта шаҳарларга ҳужумга ўтмоқда.

Шунингдек, Афғонистон ҳудудида "Ислом давлати" террорчилик уюшмасининг таъсири сезиларли кучайган. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари айни вақтда бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши ҳамкорликдаги операцияларни ўтказиб келмоқда.

"Толибон" ҳаракати расмий ҳукумат билан музокаралар ўтказишни истисно этмаяпти, аммо бу учун мамлакатдан чет эл қўшинлари олиб чиқиб кетилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0