Дунё ҳамжамияти "Толибон"га босимни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди АҚШ

© Commons.wikimedia / isafmediaБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатлари "Толибон" фақат босимни тушунади деган фикрда

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини илгари суриш учун дунё ҳамжамияти "Толибон" радикал ҳаракатига босим ўтказишда давом этиши лозим, деб баёнот қилди АҚШ вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси эшитувида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Эллис Уэллс.

Совместное фото участников конференции по Афганистану в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон бўйича Тошкент анжумани: кутилган реакция, АҚШ позицияси ва тинчлик сулҳи

"Афғонистон ҳукуматининг тинчлик можарони тинч йўл билан ҳал этиш таклифи уларга айтилган. Биз ҳозир ушбу таклифни қабул қилишлари учун "Толибон"га босимни кучайтиришимиз даркор", — деган Уэллс.

Унинг сўзларига кўра, "Толибон" раҳбарияти Афғонистоннинг суверенитетига дахлдор саволлар ушбу мамлакат раҳбари билан муҳокама қилиниши даркорлигини  тушуниб олмоғи керак. Гарчи АҚШ ушбу жараён иштирокчиси, жараённинг бир бўлаги бўлса-да, муҳокамада Қобулни четлаб ўтиб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0