Камалак форели, қора сазан: Ўзбекистонда янги балиқ турлари етиштирилади

© Sputnik / Михаил МордасовРыба на форелеводческом заводе
Рыба на форелеводческом заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда интенсив усулларда балиқ етиштиришни жорий этиш, илмий-техник грантлар ажратиш, венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан каби янги балиқ турларини етиштириш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Рыбацкий улов на рыболовной базе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда балиқчиликка ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Қарор билан 2018–2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

"Дастурда интенсив усулларда балиқ етиштиришни жорий этиш, илмий-техник грантлар ажратиш, венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан каби янги балиқ турларини етиштириш белгиланди", - дейилган "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарида.

Шунингдек, дастурда Астрахань давлат техника университетининг филиалини очиш, Хитойнинг Балиқчилик Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида Қизил китобга киритилган “Туркистон мўйловдори” популяциясини кўпайтириш назарда тутилган.

Бундан ташқари Туркиянинг “Чучук сувлар балиқчилиги” институти билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0