ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Новосибирск вилоятида бўлиб ўтган “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида Ўзбекистон жамоаси тўсиқлардан мисли кўрилмаган тезликда 37 дақиқа 30 сония ичида ўтди. Ўзбекистонликлар Хитой жамоасини беш дақиқага ортда қолдиришди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Мусобақаларнинг бош ҳаками генерал-майор Владимир Марусиннинг қайд этишича, бу иштирокчи мамлакатлар орасида айни пайтдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ўзбекистонлик ҳарбийлар АрМИ доирасида ўтказилган мазкур танловда учинчи ўринни эгаллашганди.