Ўзбекистонлик қуролсозлар халқаро армия танловида учинчи ўринда боришмоқда

© Sputnik / Александр КряжевIV Армейские международные игры в Новосибирской области
IV Армейские международные игры в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танловнинг уч босқичи натижаларига кўра Россия жамоаси биринчи ўринда бормоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб туришибди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Пензадаги АрМИ-2018 ўйинларида Ўзбекистон жамоаси реактив тизимларни таъмирлаш бўйича танловда учинчи ўринни эгаллади.

АрМИ-2018, узбекские военослужащие - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ-2018: ҳарбийлар Ўзбекистон шаънини қайси йўналишларда ҳимоя қилади?

"Қуролсоз уста" танловида жамоалар олдига “Град” реактив тизимидаги эҳтиёт қисмларни ўрнатиш, жанговар машина ғилдирагини алмаштириш  ҳамда ундан ўт очиш вазифаси қўйилди, деб хабар берди Армия ўйинлари матбуот хизмати.

Танловнинг уч босқичи натижаларига кўра Россия жамоаси биринчи ўринда бормоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Танлов беш босқичда ўтказилади, унда олти мамлакат жамоаси иштирок этмоқда. Ғолиб 5 август куни аниқланади.

Янгиликлар лентаси
0