Тошкент ИИББ делегацияси Корея полицияси иш фаолияти билан танишди

© Пресс-служба ГУВДВизит делегации ГУВД Ташкента в Корею
Визит делегации ГУВД Ташкента в Корею - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегация аъзолари Корея Республикаси полицияси миллий агентлигида бўлиб, Бош комиссар жаноб Мин Габ Ренг билан музокара олиб бордилар.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ делегацияси Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Пучон университети ташкил этилди

"Ташрифдан кўзланган мақсад ушбу мамлакат полицияси фаолиятини ўрганиш, тажриба алмашиш, жамоат тартибини сақлаш юзасидан ўзаро фикр алмашиш", - дейилган Тошкент ИИББ хабарида.

Ташриф давомида ҳар икки мамлакат ички ишлар органлари вакилларининг қатор учрашувлари ўтказилиб, уларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва шу орқали жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги истиқболдаги режалар муҳокама этилмоқда.

Ташриф мобайнида делегация аъзолари Корея Республикаси полицияси миллий агентлигида бўлиб, Бош комиссар жаноб Мин Габ Ренг билан музокара олиб бордилар.

Унда икки дўст мамлакат ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилгани, уларни янада мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканликлари қайд этилди. Шунингдек, Сеул шаҳри полиция агентлиги комиссари Ли Жу Мин буилан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ИИББ вакилларига ушбу ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари, жумладан патрул-пост ва йўл-патрул хизмати, уларнинг техник ва транспорт воситалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Кореяда ишлаш учун тестдан муваффақиятли ўтганлар ҳужжатларини тақдим этишлари сўралмоқда

Делегация аъзолари Сеул шаҳри мерияси (ҳокимлиги)да бўлиб шаҳар маъмурияти аъзолари билан учрашдилар ва “Сеул бошқарув маркази” интелектуал тизими билан танишдилар. Бўлиб ўтган брифингда эса меҳмонларга “Хавфсиз шаҳар” тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Ексам полиция участкаси, “U-Gangnam” видеокузатув назорат маркази ва “112” вазиятлар маркази ҳамда “Транспорт назорати маркази”да бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишдилар.

Янгиликлар лентаси
0