Тошкентда Пучон университети ташкил этилди

Oбуна бўлиш
Университетда кадрлар, биринчи навбатда, мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларга, шунингдек, архитектура ва дизайн соҳасида ҳамда талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-каналида берилган.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ Халқ таълими вазири университет ректори этиб тайинланди

Университетда кадрлар, биринчи навбатда, мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларга, шунингдек, архитектура ва дизайн соҳасида ҳамда талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.

Университетда таълим олиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, тўлов-контракт асосида, шу жумладан, потенциал иш берувчилар — юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, асосан мамлакат минтақалари ёшларининг таълим олиши учун ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.

Университетга қабул 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга шахслар ўртасида кириш имтиҳонлари ўтказиш орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли, тартиби ва муддати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Пучон университети (Жанубий Корея) томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига қўшимча юридик тартиб-таомилларсиз Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Пучон университетининг (Жанубий Корея) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 2-берк кўча, 38а-уй манзилида жойлашган Чилонзор педагогика коллежининг бино ва иншоотлари оператив бошқариш ҳуқуқи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилади, кейинчалик бепул фойдаланиш учун университетга ўтказилади.

Чилонзор педагогика коллежининг ўқувчилари ўқишни тамомлагунларига қадар университетга берилган биноларда ўқишни давом эттиради.

Мазкур қарор ижроси учун назорат Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовлар зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0