ЕТББ Ўзбекистон президентининг ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлайди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЕвропейский банк реконструкции и развития
Европейский банк реконструкции и развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕТТБ томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ кредит линиялари ажратилди.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ва самарали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Европейский банк реконструкции и развития - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ 2018 йилда Ўзбекистонда 15 лойиҳани амалга оширмоқчи

У бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда маълум қилди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни асосий тармоқлардаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг стратегияларини ишлаб чиқиш, корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига хусусий инвестицияларни жалб этишга қаратилган янги дастур ва лойиҳалар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Сума Чакрабарти Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида ҳамда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича янги босқичда амалга оширилаётган, мамлакатнинг барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражаси ва сифати ошиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган ислоҳотлар ва ўзгаришларни юқори баҳолади.

У Европа тикланиш ва тараққиёт банки республикада амалга оширилаётган кенг миқёсли янгиланишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

2017 йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан буён банк томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ кредит линиялари ажратилди.

Бугунги кунда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиши, энергетика тармоғи ва коммунал хўжалик объектларини модернизация қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати  1 миллиард доллардан ортиқ истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Шундан умумий қиймати 600 миллион долларгача бўлган лойиҳаларни яқин ойларда маъқуллаш режалаштирилган.

Жорий йил сентябр ойида қабул қилиниши режалаштирилган ЕТТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш якунига етмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида банк ваколатхонаси ўз фаолиятини қайта тиклади, мамлакат ҳудудларида унинг филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда энергетика секторини ислоҳ қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли дастур устида биргаликда иш олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0