ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Саудия Арабистонининг Ajlan & Bros. компанияси билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 31 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ajlan & Bros. компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда электрон тижорат, онлайн тўлов, рақамли савдо майдончалари учун "ақлли тизим"ларни ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Компания фаолиятини халқаро бозорга олиб чиқиб мақсадида айни кунларда узоқ муддатли ва барқарор алоқалар ўрнатиш учун ишончли ҳамкорларни излаяпмиз. Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг фаолият кўрсатиши учун мавжуд шароитларни ҳисобга олиб, биз бу ерда лойиҳаларимизни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқдамиз”, - деди Ajlan & Bros. компанияси бош менежери Муҳаммад Алҳас.
Томонлар алоқаларни ишчи тартибда давом эттиришга келишиб олдилар.