Навоийлик аёл эрини болта билан чопиб, сўнг ўз жонига қасд қилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТопор, воткнутый в пень
Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эри билан мудом жанжаллашиб келган аёл ярим кечаси ётоқхонага болта билан кириб, эркакнинг бош, бўйин ва кўкрак қафаси соҳаларига урган

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Навоийлик аёл эрини болта билан чопиб, сўнг ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан доимий равишда жанжаллашиб келган. 28 июл куни ярим кечаси турмуш ўртоғи ухлаб ётган вақтида ётоқхонага болта билан кириб, эркакнинг бош, бўйин ва кўкрак қафаси соҳаларига урган.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқлик "падаркуш" жанжал вақтида отасини бўғиб ўлдирди

Бу вақтда хонадан ўғлининг бақирган овози келаётганини эшитган ота ҳодиса устига кириб келган.

Қайнотасини кўрган келин воқеа жойидан яширинган.

Шундан сўнг, аёл қилган қилмиши учун жавобгарликдан қўрқиб, шу маҳаллада яшовчи опасининг қўшнисиникида оғилхонада ўзини осиб ўлдирган.

Жабрдийда эркакн олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0