Чирчиқлик "падаркуш" жанжал вақтида отасини бўғиб ўлдирди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўғил 2-гуруҳ ногиронибўлган отасини бўғиб ўлдирди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Чирчиқлик "падаркуш" жанжал вақтида отасини бўғиб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 22 март куни юз берган.

1983 йилда туғилган Б.Иргашев уйида отаси, 2-гуруҳ ногирони, 1961 йилда туғилган З.Иргашев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, отасини қўли билан бўғиб ўлдирган.

Иргашев қўлга олинган, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Янгиликлар лентаси
0