Дональд Трамп ҳукумат ишини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

© Sputnik / Сергей ГунеевАҚШ президенти Дональд Трамп.
АҚШ президенти Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги "тоқатсизлик" сиёсати ўлароқ чегарада юзага келган инқироз Трамп маъмуриятини ўта ноқулай вазиятга солиб қўйди

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар "чегара хавфсизлиги учун" овоз бермайдиган бўлса, ҳукумат ишини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда. Хавфсизлик Мексика ва Қўшма Штатлар ўртасида девор қурилишини ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Новорожденный. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда бир яшар болакай устидан суд жараёни бўлиб ўтди

"Агар демократлар девор қурилишини ўз ичига оладиган чегара хавфсизлиги учун овоз бермайдиган бўлса, у ҳолда ҳукумат "ишини тўхтатишга" мажбур бўламан! Лотерея, ушлаш, озод қилиш ва шунга ўхшаш ҳолатлардан қутулиш ва ниҳоят лойиқликка асосланган иммиграция тизимига ўтишимиз даркор! Бизнинг мамлакатимизга буюк одамлар келиши керак!", - деб ёзган Трамп ўзининг Twitter даги аккаунтида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Трамп ижро қарорига имзо чеккан бўлиб, ҳужжатда АҚШ чегарасида ноқонуний иммигрантлар қўлга олинганда, ота-оналар ва болаларни ажратмаслик имкониятлари назарда тутилган эди. Президент ушбу қарорни мухолифатчилар босими, қисман ўз партиядошлари ва жамоатчилик фикри босими остида қабул қилди.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг 10 та сайловолди ваъдаси

Янги "тоқатсизлик" сиёсати туфайли чегарада юзага келган инқироз Трамп маъмуриятини ўта ноқулай вазиятга солиб қўйди. Сайловчилари олдида берган ваъдаларини бажариши учун президент чегара тўғрисидаги қонунларни ҳаётга татбиқ этиши лозим, бу қонунлар эса катта ёшдаги ноқонуний мигрантларни ҳибсга олишни назарда тутади. Болалар тақдири қандай кечиши эса номаълум. Болаларни вақтинчалик марказларда сақлашни кўпчилик ваҳший муносабат, дея баҳоламоқда, уларни қўйиб юбориш эса қонунга зид, қолаверса болаларни олиб кетадиган инсонлар ҳам йўқ.

Ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун Мексика билан чегарада девор қурилиши Трамп томонидан берилган сайловолди ваъдаларнинг бири эди.

Шунингдек, Трамп АҚШнинг миграция тўғрисидаги қонунларини дунёдаги энг "аҳмоқона қонунлар", деб атаб, конгресс уларни тўғирлаш устида ишлар олиб бориши лозимлигини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0