АҚШда бир яшар болакай устидан суд жараёни бўлиб ўтди

CC0 / Pixabay / Новорожденный. Архивное фото
Новорожденный. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болакай аввалига шишачасидан сут ичди, сўнгра коптокча билан ўйнади, эшитувлар сўнгида эса бақириб йиғлаб юборди

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. АҚШда бир яшар болакай ота-онаси иштирокисиз миграция ишлари бўйича суд эшитувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон BBCга таянган ҳолда.

Президент США Дональд Трамп, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Трамп АҚШдаги ноқонуний миграцияга қарши янги чораларни эълон қилди
Таъкидланишича, болакай аввалига шишачасидан сут ичган, сўнг коптокча билан ўйнаган, эшитув сўнгида эса овози борича йиғлашга тушган.

Суд болакайнинг АҚШ ҳудудида бўлишга ҳуқуқини ўрганган. Натижада, унинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиши ҳақида қарор қабул қилинган. Ҳужжат ҳукуматга болани Гондурасга, унинг отаси депортация қилинган ҳудудга жўнатиб юбориш имконини беради.

Суд ишини кўриб чиққан судья, адвокатдан "ҳимояси остидаги шахс иш мазмуни нимадалигини тушунадими?", дея савол беришга мажбур бўлган пайтларида жуда ҳам хижолат чекишини яширмаган.

"Мен учун бундай саволни бериш жуда уятли, нега деганда сиз буни кимга тушунтиришингизни билмайман. Фақат бир яшар болакай миграция тўғрисидаги қонунни ўзлаштира олади, деб тахмин қилмасак агар", — деб айтган судья Жон Ричардсон адвокатларга.

Бир яшар болакайдан ташқари ўша куни Аризона штатида яна бир нечта болалар устидан уларнинг ота-оналарисиз суд жараёни бўлиб ўтган. Болалардан бири ёши ҳақидаги саволга жавобан бешта бармоғини кўрсатган.

АҚШда май ойидан буёғига мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётганда қўлга олинганлар оиласидан ажратилаётгани туфайли катта жанжаллар авж олиши давом этмоқда. Дональд Трамп маъмурияти томонидан киритилган янги қоидаларга кўра, АҚШга кириб келишга уриниш вақтида ота-онасидан ажратилган мигрантлар оиласидан бўлган болаларга адвокатлар берилмайди.

Улар аксарият ҳолларда судда инглиз тилини билмаган ҳолда ўзларини ўзлари ҳимоя қилишга мажбур, деб айтишмоқдда Техасдаги Texas Civil Rights Project НТТ ҳуқуқ ҳимоячилари.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: АҚШ энди "дунё полициячиси" бўлмайди
НТТ вакили Карлос Гарсиянинг сўзларига кўра, мигрантлар иши бўйича юридик жараёнлар бир неча ойга чўзилиши мумкин — мамлакатга ноқонуний кириб келганлик ҳақидаги жиноий иш бўйича суддан кейин, мигрантларнинг аксарияти бошпана сўраб ариза берадилар, улар бўйича қарорлар яна 2-3 ойда қабул қилинади.

Ушбу вақт давомида катталар ва болалар турли миграция марказларида сақланадилар.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтадиган болаларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди, биров миграция моддаси бўйича иш очилиши мумкин. Бу ҳолларда болалар судларда ўзларини ўзлари ҳимоя қилишга мажбур.

Америка чегарасида оилаларни қўлга олиш ва ота-оналарни болалардан ажратиш сиёсати жорий йил май ойидан амал қилади. Шу вақт ичида миграция марказларидаги, АҚШ таъбири билан айтганда "нозик ёшдаги шахслар" сони 2 минг нафарга яқинлашиб қолган.

Изолятор марказлари қайта жиҳозланган омборхоналар ёки супермаркетлардир. АҚШ Божхона-чегара олди хизмати томонидан тарқатилган фотосуратлардан бирида катта ёшдаги мигрантлар металл сетка билан ўралган, баландда жойлашган дўкон пештахталарида ўтирганликлари акс эттирилган. Журналистларнинг сўзларига кўра, болалар ёмон шароитларда сақланмоқда.

Чегарада болаларни ота-онасидан ажратиш сиёсати бутун дунё ҳамжамияти томонидан кескин танқид қилиб келинмоқда. Қочқинлар масаласи бўйича БМТ Олий комиссари Филиппо Гранди Би-би-сига берган интервьюсида, мигрантларга нисбатан сабрсизлик сиёсати номақбул, деган бўлса, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Зайд ал-Хусайн ҳам бу сиёсатни тўхтатиш талаби билан чиқди.

Рим папаси Франциск оилаларни ажратишни "католик қадриятларига зид" ва "ахлоққа зид", деб атади.

"Популизм — бу қарор эмас", — деди католик черкови раҳбари.

Дональд Трамп танқидга жавобан 18 июн куни: "АҚШ мигрантлар учун лагер бўлмайди ва қочоқлар учун бошпанага айланмайди", дея пост эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0