ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Сессия Ўзбекистон Бош прокуратураси, Халқаро пресс-клуб ва БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Унда БМТ наркотик ва жиноятчилик бошқаруви минтақавий вакили Ашита Миттал сўзга чиқди.
“Одам савдоси дунёда трансмиллий уюшган жиноятлар қаторида учинчи ўринни эгаллайди. Бу қурол-яроқ ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдосидан кейинги ўринларда туради. Умумжаҳон меҳнат ташкилоти томонидан берилган баҳоларга кўра, аёллар одам савдоси қурбонларига айланаётганлиги намоён бўлмоқда. Демак, одам савдоси жабрланганлар асосан ёшларни ташкил қилади. Улар хато тўқима, аъзоларни сотиш ва сотиб олиш жиноятларидан иборат. Одам савдоси жиноятига кирувчи омиллардан – иқтисодий, яъни моддий даромад олиш мақсадида қилинади”, - деб таъкидлади Миттал.
Унинг сўзларига кўра, одам савдосини олдини олиш, унинг келиб чиқиши мумкин бўлган омилларни заифлик нуқталарини олдини олишга тўғри келади.
“Аксарият ҳолларда одам савдоси билан шуғулланувчилар ва жабрланганлар келиб чиқишидан бир-бирига яқин бўлади. Бир тилда гаплашишади. Баъзан оила аъзолари бўлиши ҳам кузатилган. Барчамизни ташвишга соладиган нарсалар бири ҳаммамиз эътиборли бўлишимиз керак”, - дея ўз фикрини билдирди халқаро ташкилот вакили.
Ашита Миттал ташкилот томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Бизнинг халқаро ҳамкорларимиз - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан иш олиб бормоқдамиз. 24 та агентликдан иборат бўлган ишчи гуруҳи ташкил этилган. Биз одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан меҳримизни, ёрдамимизни беришимиз керак. Жиноий жавобгарликка тортиш масаласига тўхталадиган бўлсак, бу масалаларда ҳам жамият, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш керак. Ўзбекистон халқаро ҳамжамият қаторида бу соҳада ОАВлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориши керак”, - деди Миттал.
БМТ вакилининг сўзларига кўра, ЮНИСЕФ ва БМТ оиласига кирувчи ташкилотлар қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада халқаро инструментлар, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура идоралари ва бошқа ҳуқуқ тартибот ходимлари қўлланма ва йўлланма бўлиши мумкин бўлган халқаро инструментлар қабул қилинган.
“Барқарор ривожланиш мақсадлари гапириладиган бўлса барчамизни ҳаракатларимизни бу ваҳший кўриниш намойишларга эга бўлган жиноятларни олдини олишга, соғлом жамият яратиш қаратилган ҳаракатларни бирлаштиришимиз керак. 2030 йилга келиб ноқонуний қурол-яроғ оқимлари сезиларли даражада камайтириш бўйича ҳаракатларни амалга оширишимиз керак”, - дея қўшимча қилди БМТ минтақавий вакили.