Ўзбекистонда қизини сотмоқчи бўлган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди

© JOEL SAGET / AFPНоворожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл етти кунлик чақалоғини тўрт минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент шаҳар милицияси ва Бош прокуратура томонидан етти кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт ҳудудида аёл киши ўзининг шу йил 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушгач, Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Хайриносо. Ж (исми ўзгартирилган) қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан ("одам савдоси") жиноят иши қўзғатилган. Аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0