Бу йил кириш имтиҳонларида порахўрлик бўлмайди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда олийгоҳларга имтиҳон топширган талабалар сони олдинги йилларга нисбатан кам бўлди, бунинг сабаблари билан Sputnik мухбирининг репортажида танишинг.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда 675 минг нафар абитуриент турлли олий таълим масканларига ҳужжат топширди. Мутахассислар прогнозларига кўра абитуриентлар сони 810 минг киши бўлиши керак эди. Наҳотки Ўзбекистон ёшлари учун олий таълимнинг қадр-қиммати йўқолдган бўлса? Ёки бунга ўқиш нархининг ошиши сабаб бўлгандир?  

Ушбу савол билан Sputnik мухбири Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуман доирасида Ўзбекистон ўрта ва олий таълим вазири Иномжон Мажидовга мурожаат қилди.

“Бунинг сабаби ОТМларга кириш имтиҳонлари олиш тартибининг ўзгаришида бўлиши мумкин. Бу йил жорий этилган янги тартиб абитуриентларнинг бир қисмини ҳужжат топширишдан воз кечишга мажбур қилган бўлиши мумкин. Яна бир сабаб – 50 мингдан ортиқ абитуриентлар кечки ва сиртқи бўлимларга ҳужжат топширишган. Ундан ташқари 60 мингдан ортиқ кишилар махсус сиртқи бўлимга ҳужжат топширишади. Умумий ҳисобда бундай абитуриентлдар сони 100 мингдан ошади”, - деди вазир.

Иккинчидан, бу йил биринчи маротаба кириш имтиҳонлари бир кунда (1 август) эмас, 1 -15 августга қадар бўлиб ўтади. Имтиҳонлар кун давомида икки сменада бўлиб ўтади. Биринчи смена соат 08:00 да бошланади, иккинчи смена эса соат 15:00да. Республика бўйлаб кириш имтиҳонлари 60та павильонда бўлиб ўтади. Уларнинг барчасида видеокузатув олиб борилади.

Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Қарши давлат университетига абитуриентлардан энг кўп ҳужжат топширилди

Шпаргалка ва электрон қурилмалар олиб киришга рухсат берилмайди. Ундан ташқари кириш имтиҳонлари бўлиб ўтаётган ОТМ ходимлари имтиҳон жараёнига аралашмайди.

Имтиҳонга кириш учун абитуриент ёнида фақат паспорт ва ДТМ рухсатномаси бўлиши керак холос. Рухсатномада имтиҳон вақти, манзил ва бино кўрсатилган бўлади. Ручка ва сув бино ичида бўлади. Абитуриентлар кириш олдидан металл қидирувчи рамкадан ташқари шахсни аниқловчи махсус дастур ёрдамида ҳам синовдан ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, бу  йил тасвирий санъат, мусиқа, дизайн ва архитектура, спорт соҳаларидаги олий таълим масканларида кириш имтиҳонларида тест саволлари ўрнига ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтади. Ушбу имтиҳонлар 25 июлдан 10 августга қадар давом этади.

Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
Давлат тест маркази телеграммда тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди

Тошкент педиатрия медицина институтининг Нукус филиали директори Орал Атаниязова айтишига қараганда бу йилги кириш имтиҳонлари – мамлакат олий таълими тарихида янги саҳифа очади.

“Бу - “Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги” қонуннинг сифатли амалга оширишнинг яққол мисолидир. Тарихда биринчи маротаба имтиҳонлар катта павильонларда, коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ноқонуний ҳолатларда холи равишда бўлиб ўтади. Ҳар бир абитуриент алоҳида ўтиради. Унинг яқин атрофида ярим метр масофада ҳеч ким бўлмайди”, - дейди Атаниязова.

Атаниязова айтишига қараганда, бу йил Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган 6та олийгоҳга 40 минг абитуриент ҳужжат топширган. Имтиҳонлар ҳар бири 840 кишига мўлжалланган икки павиллионда бўлиб ўтади. Ҳар куни икки сменадан имтиҳон олганда абрча баитуриантларни текшириш учун 12 кун керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0